Александр Мочинов: “Афсуски вазиятлардан фойдалана олмадик ”

“Сўғдиёна” – “Нефтчи” (0:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Александр МОЧИНОВ ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

-Аввало жиззахлик мухлисларни янги мавсум билан табриклайман. Оғир ўйиини ўтказдик. Бунга об-ҳаво сабаб бўлди.Ўйин давомидабир қатор қулай вазиятларга эга бўлибтуриб, гол ура олмаганимиздан афсусдаман. Йигитларга раҳмат айтаман. Ўйинда четлатиш бўлса ҳам,об-ҳавонинг ноқулайлиги қарамай футболчилар характерини кўрсата олди. “Нефтчи” ҳамбир қанча хавфли вазиятлар ярата олди, аммо футболда шунақа гол урмасанг, ғолиб бўла  олмайсан.  Ўз хатоларимиз устида ишлаб кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз, -дейди “Сўғдиёна” бош мураббийи Александр Мочинов.


Манба: "Сўғдиёна" матбуот хизмати