Александр Крестинин: "Фаррух биз кутгандек ўйнай олмади ва шу сабабдан уни яна захирага олдик"
12 авг 2023 22:42
Янгиликлар
Александр Крестинин: "Фаррух биз кутгандек ўйнай олмади ва шу сабабдан уни яна захирага олдик"
- Футболчилар ва мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Кўп ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётганимиз биз учун катта босим ўтказаётган эди. Иродали ғалабага эришдик.
- Жамоага янги келиб қўшилган ҳимоячи Таиранинг жароҳати қанчалик оғир?
- У жароҳатидан тикланмоқда. У қанча вақтда таркибга қайтишини айта олмайман.
- Фаррух Икромовни захирадан майдонга тушириб, кейин яна захирага олдингиз. Бунга сабаб нима?
- Бугун Фаррухнинг ўйини чиқмади. Фаррух биз кутгандек ўйнай олмади ва шу сабабдан уни яна захирага олдик. Машгулотларда у анча яхшироқ ҳаракат қилаётганди.
- "Бунёдкор" ушбу мавсум ўз майдонида биринчи маротаба ғалаба қозонди. Жамоангизнинг қайси бўлимдаги ўйинидан кўпроқ қониқдингиз?
- Жорий мавсум ўз майдонимизда эришган биринчи ғалабалигини билмас эканман. Ўйинни таҳлил қилиб чиқамиз ва кейин бир хулосага келамиз. ўйин давомида биз кўпроқ тўп билан муомала қилдик ва кўпроқ ҳужумлар уюштирдик. Эрта гол ўтказиб юборишимиз яхши эмас. Жамоам намойиш этган ўйиндан қониқдим. Рақиб ҳам жуда тартибли ўйин намойиш этди ва жуда тўғри ҳимояланди.
- Фарҳод Ўткиров сиз келгач янада эркинроқ ўйнашни ва кўпроқ вазиятлар яратишни бошлади. У энди ўзининнг ўйинини намойиш этмоқдами ёки сизнинг услубингиздан келиб чиқиб шундай ўйнаяптими?
- У катта потенциалга эга футболчи. Машғулотларда кўп меҳнат қилмоқда, самарасини ўзингиз кўриб турибсиз. Фақатгина Ўткиров эмас, бутун жамоа машғулотларда кўп меҳнат қилмоқда ва ўсишга эришмоқда.
Фикрлар