Александр Головин 4 та ўйинга дисквалификация қилинди

Франция футбол лигасининг одоб-ахлоқ қўмитаси “Монако”нинг россиялик ярим ҳимоячисига қўшимча жазо тайинлади.

Головиннинг “Лион” билан ўйинда Набил Фекирга қарши ишлатган қўполлиги видеотакрорлар ёрдамида аниқланиб, унга 4 та ўйинни ўтказиб юбориш жазоси тайинланди.

Энди Александр “Монако”га “Генгам”, “Марсель”, “Ницца” ва “Страсбург” билан ўйинларда ёрдам бера олмайди.


Манба: GFFN