

“Унинг иштиёққа тўла турганини кўриб турибман. Унинг тажрибаси катта ва ўзи ҳам сешанба куни бўлган воқеа ўтмишда қолганини тушуниб турибди. Криштиану аллақачон келажакка қарамоқда. У жамоамизга ёрдам беради ва ўйинимизга сифат қўшади. Мен уни майдон ва ундан ташқарида яхшироқ билиб олишга ҳаракат қиляпман. Секин-аста унга голли узатмалар беришни бошлайман”,—деди Сандро.



