UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45Макс Доуман кечаги голидан сўнг АПЛ тарихига кирди  0 10:16Финалиссима бўлиши учун Аргентина ўз талабларини қўйди, акс ҳолда...  0 09:41"Машъал" жамоа бош мураббийининг соғлиғи ҳақида маълумот берди  0 09:14Кечаги йирик мағлубиятдан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  1 09:00Ўзбекистон Суперкубоги: томошабинлар рекорди янгиланадими?  6 08:46Кечаги дурангдан сўнг Гвардиола чемпионлик учун кураш ҳақида гапирди  4 08:20Sofascore. "Истанбул Башакшехир" йирик ҳисобда мағлуб бўлган баҳсда Шомуродов неча баҳо олди?  0 07:53Sofascore. "Манчестер Сити" дуранг ўйнаган баҳсда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:25Ўзбекистон Суперкубоги. Бугун Ўзбек "Эл Классико"си бўлиб ўтади  9 04:25Ла Лига. "Реал Мадрид" - "Эльче" 4:1. Арда Гюлер 70 метрдан гол урди  9 04:05АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 1:1  1 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Эльче"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  14 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" Лондонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнаб, "Арсенал"нинг чемпионлиги учун яхши имконият яратди  24 02:51А Серия. "Интер" ўз уйида "Аталанта"ни мағлуб эта олмади, "Наполи" ва "Ювентус"да ғалаба  4 02:25Саудия Арабистони Про лигаси. Сенсация қайд этилмади, "Ал Ҳилол", "Ал Насср" ва "Ал Шабаб"да ғалаба  0

Алекс Фергюсон унинг ғазабини қўзғаш бадали қай даражада оғир бўлгани ҳақида гапириб берди Янгиликлар

Алекс Фергюсон унинг ғазабини қўзғаш бадали қай даражада оғир бўлгани ҳақида гапириб берди

"Манчестер Юнайтед" собиқ устози Сэр Алекс Фергюсон 2011 йилда "Вест Хэм" билан бўлиб ўтган ўйинни ёдга олди.

"Аслида бундай ҳолат доим рўй бериб турарди. Мен ўйин пайти ёки танаффусда тез-тез нималарнидир ўзгартирардим. Ҳозир ҳаёлимга келганларидан бирини айтиб бераман. Бу "Вест Хэм"га қарши 2011 йилги мавсумнинг охирги турлари доирасидаги ўйин эди.

Ўша учрашувдан бир неча ой олдин "Вест Хэм" Лига кубогида бизни 4:0 ҳисобида мағлуб этган эди. Ўша учрашувда мен ёш ўйинчиларни майдонга туширган эдим. Ўша беллашувнинг охирроғида Жонни Эвансни алмаштиришни кутиб майдон четида турган Уэс Браунга қарата "Вест Хэм" мураббийи Уолли Даунс шундай деганди: "Сен вазиятни ўзгартирмоқчимисан?"

Бу ҳолат эса мени худди ўйиндан кейин автотураргоҳда "Вест Хэм" мухлислари менга нисбатан жуда тожовузкор муносабатда бўлганликлари каби жуда ғазаблантирди.

Мен улар (рақиб мухлислари)га шундай дедим: "Биз бу ерга апрель ойида қайтамиз ва сизларни қуйи лигага жўнатиб юборамиз". Бироқ, апрелдаги беллашувнинг танаффусида биз 0:2 ҳисобида енгилаётгандик, мен эса берган ваъдамни бажаришдан йироқ эдим.

Шунинг учун мен ўйинга тузган режамдан воз кечдим. Ҳафта ўртасида Франция терма жамоаси таркибида майдонга тушган Патрис Эврани майдондан олдим ва Раян Гиггзни чап қанот ҳимоясига ўтказдим.

Якунда биз 4:2 ҳисобида ғалаба қозондик, Руни эса хет-трик қайд этди. Орадан бир неча ҳафта ўтиб, мавсум якунида "Вест Хэм" Чемпионшипга тушиб кетди".


Маълумот учун, ўша ўйин 2011 йилнинг 2 апрель куни "Вест Хэм" майдонида бўлиб ўтган. 1-бўлимда мезбонлар Марк Ноблнинг пенальтидан киритган иккита голи эвазига танаффусга 2:0 ҳисоби билан чиқиб кетишган. Танаффусда эса Фергюсон ҳимоячи Патрис Эвра ўрнига ҳужумчи Чичаритони туширган. 64-дақиқада Сэр Алекс ярим ҳимоячи Парк Жи Сун ўрнига яна бир ҳужумчи Дмитар Бербатовни майдонга ташлаган. Бир вақтни ўзида 3 ҳужумчи билан ўйнай бошлагач аввалига Уэйн Руни кетма-кет 3та гол уради, 84-дақиқада эса Чичарито учрашувга якуний нуқтани қўяди - 2:4.

Ўша мавсум якунида МЮ АПЛда чемпион бўлган, "Вест Хэм" эса Чемпионшипга равона бўлган.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика