Альберто Жилардино: "Яхши формада бўлсам, ЖЧ бораман деб умид қиламан"

Tolibjon Qosimov
18 фев 2014
"Женоа" ҳужумчиси Альберто Жилардино Италия терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига йўл оладиган таркибидан ўрин олишни истаётганини таъкидлади.
"Умид қиламанки, формамни июнгача сақлаб қоламан ва ўша вақтда чемпионатга тўлиқ тайёр бўламан. Агар бунинг уддасидан чиқсам, терма жамоа сафидан ўрин олиш учун муносиб бўламан ва умид қиламанки, Жаҳон чемпионатига йўл оламан".

"Табиийки, яқин бир неча ой давомида "Женоа"да максимал даражада яхши ўйин кўрсатаман", – деди форвард.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru