«Алавес» 10 йилдан сўнг Испания примеросига чиқди

Narzulla Saydullayev
30 май 2016
«Алавес» Испания сегундасининг 41-турида «Нумансия»ни мағлуб этиб (2:0) олий дивизионга йўлланмани қўлга киритди.

Жамоа чемпионат тугашига бир тур қолганига «Леганес»ни 3, «Химнастик Таррагона»ни 4 очкога ортда қолдирмоқда.

«Алавес» Испания примеросида сўнгги бор 2005/06 йилда иштирок этганди. Иккинчи йўлланмани «Леганес» ва «Химнастик Таррагона» ўзаро ҳал қилишади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/Alaves