

- Жозе Моуринью ҳали Рунини ўз жойида, яъни ҳужумчи сифатида ўйнатгани йўқ. Уэйн ҳозирча ҳужумчи ортида ёки марказий ярим ҳимоя чизиғида тўп сурмоқда. Руни ҳали "Манчестер Юнайтед"га кўп ас қотади. Мен бунга шубҳа қилмайман.
Уэйн аввалгидек жуда тезкор эмас, лекин бу барча билан содир бўладиган ҳолат. Одамлар Рунига тезлиги пасайганлигини қайта-қайта айтавермасликлари керак. Рунининг ўзи ҳам буни билади ва бу каби гаплардан чарчагани аниқ. Ишончим комил, Руни ҳали "Манчестер Юнайтед" учун кўп ишларни амалга оширишга қодир.



