Алаба "Реал"га ёзда ўтади. 4 йиллик шартнома бўйича келишувга эришилди, маош - 11 млн евро атрофида
19 янв 2021 09:00
Янгиликлар
Алаба "Реал"га ёзда ўтади. 4 йиллик шартнома бўйича келишувга эришилди, маош - 11 млн евро атрофида
"Бавария" ҳимоячиси Давид Алаба мавсум сўнггида "Реал"га ўтади.
Мадрид клуби 28 ёшли футболчининг шартномаси борасида келишувга эришди. Австриялик футболчи 30 июнда эркин агентга айланади, шу сабаб у "Реал"га текинга тушади.
Алаба "Реал" билан 4 йиллик шартнома имзолайди ва йилига 11 миллион евро атрофида маош олади.
"Реал" 1 январдан сўнг дарҳол футболчи билан битим тафсилотларини муҳокама қила бошлади ва шунингдек "қаймоқранглилар" тиббий ходимлари иштирокида тиббий кўрикдан ўтди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар