

Алаба захирадан майдонга тушиб, жарима зарбасини муваффақиятли амалга оширган ҳолда жамоасига 3 очко тақдим этди.
"Жамоамга ғалаба қозонишида ёрдам бера олганимдан хурсандман. Майдонга тушишдан аввал рақиб дарвозасини ишғол қилиш иштиёқим бор эди, жамоадошларим эса буни бажаришда менга ишонч бағишлади. Анчелотти майдонга тушишимдан илгари жарима зарбасини ижро этиб, гол уришим кераклигини айтди, мен эса "Айтганингизни бажараман", дедим. "Альмерия" ажойиб ўйин намойиш этди. Бизга меҳмонда, рақиб жамоа мухлислари қаршисида ўйнаш осон бўлмаслигини билардик. Мен ўзимни яхши формада ҳис қиляпман ва шу тахлит давом этишга ҳаракат қиламан", — деди австриялик ҳимоячи.



