"Ал-Садд" Хавини "Барселона"га текинга қўйиб юбормоқчи эмас
05 ноя 2021 01:19
Янгиликлар
"Ал-Садд" Хавини "Барселона"га текинга қўйиб юбормоқчи эмас
Хавининг "Барселона" бош мураббийи бўлиши ҳозирча аниқ эмас, савол очиқлигича қолмоқда.
"Marca" нашрининг ёзишича, "Ал-Садд" Хави учун маълум миқдорда пул олишни кўзлаб турибди. Ваҳоланки, дастлаб клуб уни текинга қўйиб юбориши ҳақида маълумот пайдо бўлганди.
Пайшанба куни томонлар ўртасида бир нечта учрашув бўлиб ўтди, аммо ҳозирга келиб "Барса" Хави учун товон пули ёки унинг бир қисмини тўлаб беришга мажбур бўладигандек ҳолатда.
Тасдиқланмаган маълумотларга қараганда, компенсация суммаси умумий ҳисобда 5 миллион евро. Жума куни томонлар яна музокарага киришади ва масала батамом ҳал бўлиши кутилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар