“Ал Насср”/”Ал Ҳилол” қўшма таркибидан Машарипов ўрин олмади

Eldor Akmurzayev
17 янв 2023
19 январь куни Ар Риёдда “Ал Насср” ҳамда “Ал Ҳилол” юлдузларидан ташкил топган қўшма таркиб ПСЖга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Қайдномадан Криштиану Роналду билан бирга Мусо Марега, Андерсон Талиска, Андре Каррильо, Матеус Перейра, Луис Густаво каби легионерлар ўрин олди. Аммо Жалолиддин Машарипов рўйхатга киритилмади. Дарвозабон Давид Оспинада эса жароҳат бор.

Эслатиб ўтамиз, бўлажак учрашув Тошкент вақти билан 22:00 да бошланади. Аввалроқ, Роналду юлдузли таркиб сардори бўлиши ҳақида хабар бергандик.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia