

Учрашув 2:0 ҳисобида “Ал Хилол”нинг ғалабаси билан якунланди. Баҳснинг 42 ва 62 дақиқаларида Одион Игало томонидан урилган голлар мезбонларга муҳим уч очкони тақдим этди. Учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жалолиддин Машарипов 1 тайм ҳаракат қилди. У иккинчи бўлимнинг бошида Айман Аҳмадни алиштирди.



