“Ал-Ҳилол” Саудия Арабистони Суперкубогида иштирок этишдан бош тортди
21 июл 09:56
Янгиликлар
“Ал-Ҳилол” Саудия Арабистони Суперкубогида иштирок этишдан бош тортди
Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби матбуот хизмати футболчиларнинг чарчоқлари туфайли клуб Саудия Арабистони Суперкубогида иштирок этмаслигини маълум қилди.
Клуб баёнотида айтилишича, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаги иштироки сабабли футболчиларга 24 кунлик таътил берилган. Агар улар Суперкубокда иштирок этишса, таътил 21 кунгача қисқартириларди.
Қайд этилишича, бу САФФ томонидан чиқарилган Футболчиларнинг касбий маҳорати ва мақоми қоидаларига иловага киритилган мажбурий шартномаларнинг (5.6) бандига зид келади. Сабаби футболчиларнинг шартномасида ҳар йили камида 28 кунлик таътил олиқ ҳуқуқи бор. Шу сабабли Суперкубогнинг амалдаги чемпионлари турнирда иштирок этмасликларини маълум қилишган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар