UZ

Сўнгги янгиликлар

23:15Икром Алибоев: "Мавсум бошида қийин бўлди, охирида яхши меҳнат қилдик"  0 22:52Фарруҳ Сайфиев: "Кейинги мавсумни "Насаф"да бошлайман? Ҳали чемпионат тугамади ва бундай гаплар йўқ"  4 22:39АПЛ. "Манчестер Сити" "Ньюкасл" майдонида меҳмон бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  3 22:29Ботирали Эргашев: "Ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бўлмайди"  1 22:15Ла Лига. "Барселона" "Камп Ноу"га қайтишини йирик ғалаба билан нишонлади, Ферран Торресдан дубль!  38 22:07Қувондиқ Рўзиев: "Икром билан яқин дўстмиз. Ҳиссиётларимизни ушлаб тура олмадик"  1 21:58АПЛ. "Ноттингем Форест" "Ливерпул"ни тор-мор этди, "Фулхэм" "Сандерленд"дан устун келди ва бошқа натижалар  23 21:46Жамшид Искандеров: "Бир ҳафтада иккита кубок кўтариш ёқимли"  7 21:31Бундеслига. "Бавария" 2 та гол ўтказиб, 6 та гол урди, "Боруссия Д"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  3 21:24Виталий Левченко Ўзбекистон чемпиони бўлган тўққизинчи хорижлик мураббий бўлди  6 20:51Манба: "Нефтчи" футболчилари бугунги ғалаба учун 3 ҳисса мукофот пули, чемпионлик учун машина ва хонадонга эга бўлади  23 20:15Максим Шацкихнинг янги жамоаси маълум  16 19:36АПЛ. "Челси" меҳмонда ишончли ғалабага эришди   7 18:47"Истиқлол" — йил стадиони!  11 18:39Алишер Одилов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Бугун бутун водий бирлашди"  12

"Ал Ҳилол" Саудия Арабистони Қирол кубогини қўлга киритди ва "Ал Насср"нинг ОЧЛ учун имкониятини сақлаб қолди Янгиликлар

"Ал Ҳилол" Саудия Арабистони Қирол кубогини қўлга киритди ва "Ал Насср"нинг ОЧЛ учун имкониятини сақлаб қолди

Тунда Жиддадаги "Қирол Абдуллоҳ Сити" стадионида "Ал Ҳилол" ва "Ал Ваҳда" ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.

Учрашувнинг асосий вақтида 1:1 ҳисоби қайд этилди. Эътиборлиси "Ал Ҳилол" 90+9-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Экстра таймларда ҳам ҳисоб ўзгармади ва ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди.

Унда "Ал Ҳилол" 7:6 ҳисобида зафар қучди ва Саудия Арабистони Қирол кубогини қўлга киритди. Бундан ташқари "Ҳилол" янги мавсумда Роналду ва ҳамюртимиз Жалолиддин Машарипов тўп тепаётган "Ал Насср"нинг Осиё чемпионлар лигасида иштирок этиши учун имконият қолдирди.

"Ал Насср" ОЧЛга чиқиши учун бу мавсум Саудия Арабистони чемпионатида 2-ўриндан пастга тушмаса бўлгани.


Саудия Арабистони Қирол кубоги, Финал
"Ал Ҳилол" - "Ал Ваҳда" 1:1 (пенальтилар серияси 7:6)
Голлар:
Али Ал Булайҳи 90+9 - Абдул Карим Йода 35.



Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика