"Ал Ҳилол" Наманганга қайси легионерларни олиб келмоқда?

Narzulla Saydullayev
26 ноя 2023
28 ноябрь куни Осиё чемпионлар лигаси 5-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Ал Ҳилол" учрашуви бўлиб ўтади.

"Ал Ҳилол" бош мураббийи Жорже Жезус Ўзбекистонга қуйидаги беш нафар легионерни олиб келишга қарор қилди: Яссин Буну (Марокаш), Калиду Кулибали (Сенегал), Сергей Милинкович-Савич (Сербия), Мальком (Бразилия) ва Александар Митрович (Сербия).

Бундан ташқари, "Ал Ҳилол" етакчиси Салим Ал Давсари жароҳатидан қутилди ва Ўзбекистонга келмоқда.

Неймар жароҳати боис Наманганга кела олмаслигидан хабарингиз бор. Ҳассан Ал Тамбакти, Муҳаммад Ал Овайс ва Носир Ал Давсари ҳам жароҳатлари боис "Навбаҳор"га қарши ўйнай олишмайди.

Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор" - "Ал Ҳилол" учрашуви 28 ноябрь куни соат 21:00да Наманган шаҳридаги "Марказий" стадионида бошланади.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/Alhilal_EN