"Ал Ҳилол" Митрович трансферини ҳал қилишга яқин турибди

Administrator
16 авг 2023
"Фулхэм" тўпурари Осиё томон йўл олмоқда.

Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клуби Аленсандар Митрович трансферини ҳал қилишга яқин турибди. "Фулхэм" клуби ушбу трансферга розилик бериши билан барчаси расмийлаштирилади. 

Митровичнинг ўзи аллақачон араб клуби билан шахсий шартнома шартларини келишиб қўйган. Трансфер эса бир неча соатлар ичида амалга ошиши кутилмоқда. 

Маълумот учун, аввалроқ "Ал Ҳилол" Митрович учун "Фулхэм"га 40 млн евро таклиф қилганди. Ҳозирда футболчи учун тўланадиган нарх 55-60 млн еврога етган.

Маълумот учун, "Ал Ҳилол" бундан аввал Рубен Невеш, Неймар, Малком ва Сергей Милинкович-Савич каби футболчиларни ўз сафига қўшиб олганди.


AdministratorМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano