"Ал Ҳилол" ҳужумчиси Митрович юрак тез уриши туфайли шифохонага ётқизилди
10 мар 14:10
Янгиликлар
"Ал Ҳилол" ҳужумчиси Митрович юрак тез уриши туфайли шифохонага ётқизилди
"Ал Ҳилол" ҳужумчиси Александар Митрович якшанба куни эрталаб Саудия Арабистонида касалхонага етказилди, деб хабар берди клуб матбуот хизмати.
30 ёшли футболчи юрак уриши тезлашгани сабабли шифохонага юборилган. Қайд этилишича, даволовчи шифокор футболчига ҳордиқ чиқаришни тавсия қилган.
Митрович яқинда тиззасидан олган жароҳатидан сўнг сафга қайтганди.
Сербиялик форвард 2023 йилнинг ёзидан буён "Ал Ҳилол" сафида тўп тепмоқда. У жорий мавсум Саудия Арабистони жамоаси сафида 25 ўйин ўтказиб, 21 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, "Ал Ҳилол" 11 март куни Элит ОЧЛ 1/8 финалида "Пахтакор"га қарши баҳс юритади. Учрашув сешанбадан чоршанбага ўтар кечаси 01:00 да бошланади. Биринчи учрашувда "Пахтакор" ғалабага эришган эди (1:0).
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар