

Олдинроқ, Саудия Арабистони клуби "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячисига якуний таклиф юборган ва у пайшанба кунигача жавоб бериши керак эди. Футболчига ҳафтасига 700 000 фунт миқдорида иш ҳақи таклиф қилинган.
Шу ҳафтада МЮ ярим ҳимоячисининг вакили Мигел Пиньо Саудия Арабистонига жўнаб кетди ва у ерда "Ал Ҳилол" вакиллари, шунингдек, клуб президенти Фаҳад бин Нафел билан учрашув ўтказди.
ESPN маълумотларига кўра, "Ал Ҳилол" португалиялик футболчини кейинги икки ҳафта ичида сотиб олишни ният қилмоқда, чунки у клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўйнашини хоҳлашмоқда.
Саудия жамоаси Фернандеш таклифни қабул қилади деб ўйлашмоқда, чунки МЮ келаси мавсум еврокубокларда иштирок этмайди ва футболчиларнинг маошлари сезиларли даражада камайган.



