"Ал Дафра" академияси "Барселона", "Гамбург" ва "Бенфика"ни таклиф қилади

Narzulla Saydullayev
10 мар 2015
БАА лигасида тўққизинчи ўринни эгаллаб турган "Ал Дафра" жамоаси Мадинат Зайедда 4 жамоа иштирокида супер турнир ўтказади.
Мадинат Зайед қишлоқчаси Абу Дабидан 170 км. узоқда жойлашган бўлиб, 2005 йил маълумотига бор-йўғи 30 000 нафарга яқин ахолиси мавжуд. Мазкур шаҳарда футболга бўлган эътиборни орттириш мақсадида клуб раҳбарияти 2001 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида 4 жамоа иштирокида мини-турнир ташкил этади.

Унга кўра, Европанинг уч жамоаси - "Барселона", "Гамбург" ва "Бенфика" мазкур турнир меҳмони бўлади.

11.03.2015
1."Ал Дафра" - "Барселона"
2."Бенфика" - "Гамбург"

12.03.2015
1 ва 2-ўйин ғолиблари
1 ва 2-ўйин мағлублари

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia