UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  1 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  0 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  0 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  1 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  1 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  6 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  8 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  3 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  5 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2

Акмал Рустамов: "Ўйлайманки, биз ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз" Янгиликлар

Акмал Рустамов: "Ўйлайманки, биз ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз"

Суперлига 17-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Бухоро" (1:0) учрашувидан сўнг "Қизилқум" бош мураббийи Акмал Рустамов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Дастлаб ўйин ҳақида фикрингиз?

- Аввало бутун Навоий халқини ва мухлисларимизни ушбу ғалаба билан табриклайман. Ўтган тур "Сурхон" билан бўлган қийин учрашувдан сўнг тезда тикланиб бу баҳсга эътиборимизни қаратдик. Йигитларга раҳмат, ҳамма бор кучи билан ўйнаб ғалаба қозондик. "Бухоро"ни ўрганиб чиққандик, рақибнинг узун узатмалар билан ўйнашига тайёр эдик.

-  Охирги икки турдан бери Шаҳзод Раҳматуллаев барвақт захирага олинаётгандек.

- Бу тактика билан боғлиқ. Ҳозирги футболда айниқса марказий ярим ҳимоячилар катта ҳажмдаги ишни бажаради. Бу тоифадаги футболчилар 60-70 дақиқа ўйнаб, толиқиб қолишади. Бир ойлик танаффусда биз кўпроқ ўртани кучайтиришга ҳаракат қилдик. Шу боис ҳам Шаҳзод чарчаб қолгани учун бирмунча эрта захирага оляпмиз.

- Уйда ҳимоявий ўйин кўряпмиз. Бу ғалати эмасми?

- Учрашувни мухлис сифатида томоша қилганлар шундай ўйлаши мумкин. Лекин биз бир тўхтамга келиш учун маълум тактика устида иш олиб борамиз. Қайси томонимиз кучли бўлса, шундан фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Ҳозир Европада ҳам топ клублар рақибни иккинчи ҳудудда кутиб қарши ҳужум бўйича ўйнаяпти. Биринчи таймда 7-8та имкониятга эга бўлиб битта гол урдик. Тўғри, иккинчи бўлимда вазият кам бўлгандир, лекин ҳисобни сақлаб қолиш учун ўйнамасак бўлмасди.

- Ўйиннинг охирги дақиқаларида захирадан футболчи майдонга тушишга тайёр турибди, лекин футболчилар тўпни майдон ташқарисига тепиб юбормасдан ҳужумга ўтишяпти. Захирадан тушиши керак бўлган ўйинчи эса қараб қоляпти. Ундан кўра тўпни тепиб юбориб ўша футболчининг майдонга тушишига имкон берган яхшимасми?

- Жамоа ҳужумга ўтганда ҳамманинг ўй-хаёли гол уришда бўлади. Бу ўринда ҳеч ким тўпни шунчаки тепиб юбормайди. Буни тўғри қабул қилиш керак, балки ўша вазият гол билан якунланиб қолса-чи.

- Бугун жамоангиз 4-3-2-1 схемасида ўйнади. Ҳаммаси яхши кўринди, фақат охирги пасни беришда камчиликлар кузатиляпти. Бу нима билан боғлиқ? 

- Бу саволни кўп мухлислар бермоқда. Жамоамизда уч нафар янги футболчи бор ва бугун уларнинг учаласи ҳам асосий таркибда майдонга тушди. Булар - Ислом Кенжабоев, Шоҳрўз Норхонов ва Асрор Ғофуров. Ўйлайманки, биз ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Янги футболчилар жамоага тўлиқ киришиб кетганидан кейин ҳаммаси яхши бўлади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика