UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42А Серия. "Комо" "Рома"ни мағлуб этди, "Милан" эса муҳим ўйинда мағлубиятга учради  0 01:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Кучли жамоа ютди. Янги мураббий келди ва тактикамиз ўзгарди"  3 01:44Стипе Перица: "Мавсумни соврин ва учта ғалаба билан бошлаш ёқимли"  1 01:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" – "Пахтакор" 1:0  0 01:16Ислом Исмоилов: "Мен ҳақимдаги ноўрин фикрларга меҳнатим ва натижа билан жавоб бераман"  19 01:09"Нефтчи" Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! Тақдирлаш маросимидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ  3 01:04Фарруҳ Сайфиев: "Фарғона халқи учун биринчи Суперкубок"  1 00:43Ўзбекистон Суперлигаси: 4-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди  1 00:10Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 5:2  5 23:55АПЛ. "Ливерпуль" "Тоттенхэм"га қарши ўйиннинг 90-дақиқасида тўп ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди  24 23:03Мбаппе "Реал"нинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинида асосий таркибда майдонга тушмайди  14 22:51Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  19 22:10Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди  80 21:57Фоденнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақида маълумот берилди  2 21:15Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.  231

Акбар Исматуллаев: "ОТЖда муҳит жуда яхши" Янгиликлар

Акбар Исматуллаев: "ОТЖда муҳит жуда яхши"

Шуҳрат Мақсудов қўл остидаги Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси Тошкентдаги ўқув-машғулот йиғинларини давом эттирмоқда.
 24 декабрь куни бошланган машғулотларда "Пахтакор" ҳимоячиси Акбар Исматуллаев ҳам иштирок этмоқда.

- Машғулотлар кунига икки маҳалдан ўтказилмоқда - дея гап бошлади Акбар Исматуллаев.  - Эрталаб жисмоний тайёргарлик машқлари билан ўтказилмоқда. Шу боис тренажёр залида шуғулланмоқдамиз. Тушликдан сўнг эса "Жар" стадионида тўп билан ишлаяпмиз.

- Бош мураббий Шуҳрат Мақсудов ҳақида нима дейишим мумкин? Албатта тажрибали мураббий. Машғулотлари ҳам чакки эмас. Ранг-баранглик бор албатта.

- Терма жамоага ўз клубининг асосий таркибида ўйнаётган футболчилар таклиф этилган. Муҳит жуда ҳам яхши. ОТЖга мураббийлар 1991 йил ва 1994 йилгача бўлган ўйинчиларни чақирган бўлсада, ҳамма бир бири билан жуда ҳам илиқ муносабатда. Ҳеч қандай тушунмовчилик ёки қандайдир муаммо йўқ - дейди Акбар Исматуллаев "СА"га берган интервьюсида.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика