UZ

Сўнгги янгиликлар

02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  1 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  1 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  2 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  3 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  7 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  13 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  2 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  20 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  466 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  6 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2

АГМКнинг янги футболчилари қайси рақамда ўйнашлари маълум Янгиликлар

АГМКнинг янги футболчилари қайси рақамда ўйнашлари маълум

АГМК жамоаси 2021 йилги мавсум олдидан ўз таркибини 8 нафар янги футболчи билан кучайтирди.

Қишки трансфер ойнаси вақтида АГМК ҳозирча 8 нафар янги футболчи билан шартнома имзолади. Булар дарвозабон - Ботирали Эргашев, ҳимоячилар Дилшод Аҳмадалиев, Аббос Отахонов, универсал футболчи Владимир Козак, ярим ҳимоячилар Санжар Шоаҳмедов, Шоҳруҳ Гадоев, Элвин Фортес ва ҳужумчи Александр Касьян.

Мазкур футболчиларга бугун жамоа либослари топширилди ва уларга АГМК сафида ёрқин ўйин кўрсатиб, жамоа билан катта ютуқлар ва совринларни қўлга киритишда омад тиланди. Ботирали Эргашев жамоа сафида 1-рақам остида ҳаракат қилишни маъқул кўрди. Аббос Отахонов 15-рақам, Дилшод Аҳмадалиев 77-рақам, Владимир Козак 29-рақам, Санжар Шоаҳмедов 22-рақам, Шоҳруҳ Гадоев 28-рақам, Элвин Фортес 94-рақам ва Александр Касьян 18-рақамни танлади.


Ботирали Эргашев: "Янги мавсумни интиқлик билан кутяпман. Бу йил иштирок этадиган мусобақаларимиз кўп ва унда АГМК катта марраларни кўзламоқда. Тезроқ Олмалиқдаги стадионга мухлисларни кўриш ва уларни хурсанд этиш хоҳиши юқори".



Аббос Отахонов: "Катта мақсадларни кўзлаётган жамоа сафига келганимдан хурсандман. Янги мавсумда Олмалиқ шаҳрига катта ғалабаларни тақдим этишни режа қилганмиз. Умид қиламанки, 9 март куни мухлислар стадионда ажойиб муҳитни яратиб, бизни қўллаб-қувватлашади. Биз эса ўз ўрнида уларни ғалаба билан хурсанд этишга чоғланганмиз".



Дилшод Аҳмадалиев: "Аввал айтганимдек, АГМК жамоасига келганимдан бахтиёрман. Тезроқ янги жамоам либосида майдонга тушиб, мухлисларга ёқадиган футбол намойиш этиш илинжидаман. Янги мавсумда режалар катта ва уларни амалга оширишимиз йўлида мухлислар билан бир жамоага айланиб, катта ютуқларни қўлга киритамиз деган умиддаман".


Владимир Козак: "Мен 12 йил деганда жамоа алмаштирдим ва бежизга АГМКни танламадим. Буни мавсум давомида ўйинларим билан исботлашга ҳаракат қиламан. Янги мавсумда бизни узоқ йўл кутмоқда. Ўша узоқ йўлнинг финишига биринчи бўлиб боришни режалаштирганмиз. Бу йўлда эса бизга асосий кўмакчи бу олмалиқлик ишқибозлар бўлишига шубҳа йўқ. Биз уларга ғалабаларни тақдим этишга астойдил ҳаракат қиламиз".


Санжар Шоаҳмедов: "Олмалиққа қайтганимдан хурсандман. АГМК билан юқори мақсадларни кўзлаганмиз. Ниҳоят ўзимнинг севимли жамоам билан ўйлаган ниятларимга эришмоқчиман. Олмалиқлик мухлисларни яхши биламан, улар янги мавсумда жамоамизни ажойиб тарзда қўллаб-қувватлашларига ишонаман. Улар жуда маданиятли ва жамоага фидойи мухлислар. Очиғи, мавсум стартини катта соғинч билан кутяпман. Бизни қизғин ва унутилмас мавсум кутяпти, деб умид қиламан".


Шоҳруҳ Гадоев: "АГМКда ўзимни янги жамоага келгандек эмас, балки аввал ҳам шу ерда бўлгандек ҳис қиляпман. Бу ерда нафақат кучли жамоа, балки аҳил оила сифатида яхши коллектив шаклланмоқда. Режа, вазифа ва мақсадлар катта. Бу йилги чемпионат ҳар тарафлама ўзгача бўлишини кутяпман. Биринчи турда биз соғинган мухлислар олқиши остидаги стадион ва ишқибозлар соғинган чиройли футбол ҳамда албатта жамоамиздан ғалабани кутяпман".


Александр Касьян: "АГМК юқори мақсадларни кўзлаган жамоа. Мен бу жамоани бежизга танлаганим йўқ. Ҳар бир футболчи фаолияти давомида катта ютуқларни қўлга киритишни хоҳлайди. Мен бу ишни АГМК билан бажаришни ният қилганман".


Элвин Фортес: "Янги мамлакат, янги жамоадаман. Илк таассуротларим жуда яхши. Қувноқ, аҳил ва бирдам жамоа йиғилган. Мен ўз ўйинларим орқали жамоага фойдам тегишини ва бу самарали бўлишини истайман. Ўйлайманки, АГМК жамоаси фаолиятимдаги катта бурилиш нуқтаси бўлади. Орзу ва ниятларим катта. Янги мавсумни ва илк ўйинни бошқача ҳаяжон билан кутяпман. Мавсум давомида эса мухлисларга кўплаб ғалабалар тақдим этишга уринамиз".


Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика