АГМК - "Сўғдиёна" ўзаро ўйинлар тарихидан

Narzulla Saydullayev
3 май 2018
Суперлиганинг 10-турида "Сўғдиёна" сафарда АГМКга қарши баҳс олиб боради. Эътиборингизга ўзаро учрашувлар статистикасини ҳавола этамиз.

Суперлига-2018, 10-тур
5 май, шанба
Олмалиқ шахри . “АГМК” стадиони. 18:30
АГМК – “Сўғдиёна”
Ҳакамлар:
Ҳ.Рўзиев (Тошкент), Б.Канназаров  (Нукус), Ж.Сарсенов (Нукус), Ш.Ражабов (Бухоро).
Назоратчи – И.Нехочин (Наманган).
Комиссар – Р.Черников.

АГМК  ҳамда “Сўғдиёна”  клублари олий лигада шу кунгача 16  бор куч синашишган.АГМК ҳисобида 6 та, “Сўғдиёна” ҳисобида ҳам 6 та ғалаба мавжуд. 4 ўйинда  дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик АГМК  томонида: 30:26. АГМК 22, “Сўғдиёна”  ҳам ўзаро ўйинларда 22 очкони қўлга киритган.

АГМК нинг энг йирик ғалабаси 4:1, “Сўғдиёна”нинг энг йирик муваффақияти эса 5:2.

АГМК майдонида ўтган барча  учрашувлар:

19.08.2017 АГМК – «Сўғдиёна» 2:1
01.10.2016 АГМК – «Сўғдиёна» 0:1
18.06.2015 АГМК – «Сўғдиёна» 3:1
23.03.2014 АГМК – «Сўғдиёна» 4:2
04.07.2013 АГМК – «Сўғдиёна» 4:1
02.04.2011 АГМК – «Сўғдиёна» 2:2
30.10.2009 АГМК – «Сўғдиёна» 3:0
18.06.2008 АГМК – «Сўғдиёна» 3:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Олмалиқдаги  8 та ўйиндан 1 тасида “Сўғдиёна”, 6 тасида АГМК  ғалаба қозонган. 1 та ўйинда дуранг натижаси қайд этилган.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: “Сўғдиёна” матбуот хизмати