

Шунингдек, клуб таркибдаги шартномаси тугаган футболчилар билан ўртадаги битимни узайтириш борасида музокараларга киришган.
Клуб 2021 йили жамоага келган ярим ҳимоячи Шоҳруҳ Гадоев билан ўртадаги шартномани 2 йилга узайтирди. Шоҳруҳ Гадоев 2023 йилги мавсум якунига қадар АГМК жамоаси шарафини ҳимоя қилади, деб хабар қилмоқда АГМК матбуот хизмати.



