

АГМК жамоасининг бугунги машғулоти олдидан клуб раҳбарияти ҳамда футболчилар ўзбек футболи афсонаси, жамоа бош мураббийи — Миржалол Қўшоқович Қосимовни таваллуд айём билан муборакбод этди.
Футболчилар бугунги кун қаҳрамонини ўзига хос тарзда, яъни 49 баҳорни нишонлаётган Миржалол Қўшоқовични рамзий маъно тариқасида 4 ва 9 рақамлари тасвирланган махсус футболкаларда кутиб олишди ва табриклашди.








