АГМК 36 ёшли форварди билан шартномани узайтирди

Mirjalol Normatov
16 янв 2022
Олмалиқлик мухлислар ёқимтойи, жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар ҳужумчилардан бири, АГМК сафида барча - 5 мусобақада (Суперлига, Ўзбекистон кубоги, Лига Кубоги, ОЧЛ, Суперкубок) гол урган ягона футболчи - Зафар Полвонов янги мавсумда ҳам жамоа шарафини ҳимоя қилади.

Тажрибали голедор ҳужумчи Зафар Полвонов клуб билан ўртадаги битимни 2022 йил якунига қадар узайтирди. 36 ёшли футболчи АГМКда тўққизинчи мавсумни ўтказишга тайёр.

Зафар Полвонов АГМК сафида 189 ўйинда майдонга тушган ва рақиблари дарвозасига 60 маротаба гол урган.

Тажрибали ҳужумчи бутун фаолияти давомида 388 учрашувда майдонга тушган ва 110 бор гол уришга муваффақ бўлган.

Голга чанқоқ ва бош билан ўйнаш ҳадисини олган ажойиб ҳужумчи янги мавсумда ҳам АГМК либосида мухлисларни хурсанд этишига ишонамиз.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: АГМК матбуот хизмати