UZ

Сўнгги янгиликлар

00:15BALLON D'OR-2025  59 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  10 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  18 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  39 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  18 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  10

"АГМК 2023 йилги мавсум охиригача "Насаф" сингари лойиҳага айланади" — Диёр Имомхўжаев Янгиликлар

"АГМК 2023 йилги мавсум охиригача "Насаф" сингари лойиҳага айланади" — Диёр Имомхўжаев

ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев АГМК ҳақидаги янгиликлар билан бўлишди.

"АГМК 2023 йилги мавсум сўнгига қадар "Насаф" сингари лойиҳага айланади. Яъни, ўз стадиони, академияси ва базаси мавжуд бўлган футбол клубига.  

Январь ойида АГМК стадиони майсаси ҳамда дренаж тизимини алмаштириш, прожекторларни 2100 люксга етказиш ишлари бошланади. Катта эҳтимол билан апрель ойида стадион ўйинларни қабул қилишга тайёр бўлади. Март ойида клуб уй учрашувларини "Жар" стадионида ўтказиши мумкин.  

ОКМК спорт комплекси футбол клуби учун узоқ йилга ишончли бошқарувга берилади. Шунингдек, клуб академиясини қуриш ишлари бошланади. Академия Тошкент ва водий ўртасида жойлашгани катта ютуқ. У Ангрен, Оҳангарон, Олмалиқ шаҳарлари учун жуда қулай жойда барпо этилиши режалаштирилган.

АГМК август ойида Чемпионлар Лигасининг саралашидан муваффақиятли ўта олса, гуруҳ босқичига йўлланма олади ва чими талабга жавоб бера оладиган стадионда уй учрашувларини қабул қилади. 

ОКМК раҳбарига илиқ ва самимий учрашув учун миннатдорчилик билдирамиз. Вақт ўта зиқ фаолияти давомида ҳам адабиёт, тарих ва илмга вақт ажрата оладиган шахслар доим ҳурматга лойиқ", – дейилади ЎзПФЛ раҳбари хабарида.

Рейтинг: +14   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика