Агирре Япония терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди

Aziz Tukhtamuradov
24 июл 2014
Япония футбол ассоциацияси мексикалик Хавьер Агиррени миллий терма жамоа бош мураббийи этиб тайинланганини эълон қилди.
55 ёшли мураббий билан шартнома муддати ҳамда молиявий томонлари эълон қилинмаяпти.
Маълумотларга қараганда, унинг шартномаси 2018 йилги ЖЧгача мўлжалланган бўлади. Унинг сўнгги иш жойи Испаниянинг "Эспаньол" жамоаси бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоанинг бундан олдинги мураббийи Алберто Заккерони ЖЧ-2014да гуруҳдан чиқа олмагани сабабли истеъфога чиқарилганди.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: euro-football.ru