Агент: "Ибрагимович "Милан"га қайтади деб ўйламайман"

Aslanov Jasurbek
30 май 2015
ПСЖ ҳужумчиси Златан Ибрагимовичнинг агенти Мино Райола "Милан" президенти Сильвио Берлусконининг швед тўпурари россонерлар сафига қайтиши ҳақидаги сўзларига изоҳ берди.

"Берлускони Ибрагимович "Милан"га қайтиши мумкин деди? Ҳозирги шароитда ҳеч қайси юлдуз Италияга қайтмайди. Сильвио томонидан бундай сўзларни эшитишдан хурсандман, аммо бу амалга ошади деб ўйламайман" - дейди Райола.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com