

"Бэйл "Тоттенхэм" билан АПЛни ютмоқчи. Бу унинг мақсади. Ҳозир лондонликларда ажойиб таркиб ва зўр мураббий бор.
"Шпорлар" Гарет ёрдамида чемпионлик титули учун даъвогар бўлишларига ишончим комил", - дейди Барнетт.
31 ёшли уэльслик футболчи "Тоттенхэм"га Мадриднинг "Реал" клубидан ижара асосида ўтган. Унинг Англия клуби билан тузган шартномаси 2020/21 йилги мавсум якунига тугайди.



