Агар Венгер «Арсенал»дан кетса Бельерин «Барселона» таклифини кўриб чиқади

Narzulla Saydullayev
24 фев 2017
«Арсенал» ҳимоячиси Эктор Бельерин «Барселона»га ўтиш таклифини кўриб чиқиши мумкин.

Каталония клуби 21 ёшли футболчини диққат билан кузатиб бормоқда. Клуб спорт директори Роберт Фернандес ЕЧЛ 1/8 финали доирасидаги «Бавария»га қарши ўйинда (1:5) Бельеринни кузатди.

Мюнхендаги баҳсдан сўнг Венгер «канонирлар» сафини тарк этиши ҳақидаги хабарлар кўпайди. Агар франциялик мураббий клубдан кетса Бельерин ўзи тарбия топган «Барселона»га қайтиши мумкин.

Ўтган йил Эктор «Арсенал» билан 6,5 йиллик шартнома тузганди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: mundodeportivo.com