Агар Косово ва Гибралтар ЖЧ-2018 саралашида иштирок этса, Россия H гуруҳидан чиқиб кетади
18 май 2016 16:10
Янгиликлар
Агар Косово ва Гибралтар ЖЧ-2018 саралашида иштирок этса, Россия H гуруҳидан чиқиб кетади
Агар Косово ва Гибралтар терма жамоалари Россияда бўладиган ЖЧ-2018 саралаш ўйинларида иштирок этадиган бўлса, H гуруҳидан ўрин олган мундиал мезбони квалификацияда қатнашмайди.
Бу ҳақда УЕФА ижро қўмитаси аъзоси Григорий Суркис маълум қилди. Олдинроқ Косово ва Гибралтар футбол федерациялари ФИФАга қабул қилинган эди.
"Агар Косово ва Гибралтар жаҳон чемпионатининг саралаш турнирига киритилса, Россия H гуруҳида ўртоқлик учрашуви ўтказиувчи олтинчи жамоа бўлишни тўхтатади. Бундай ҳолатда УЕФА менежменти Россия терма жамоаси учун рақиб қидириш билан шуғулланади. Бу УЕФАнинг ваколатига киради" - дедйи Суркис.
Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси мезбон бўлгани туфайли ЖЧ-2018 саралашида иштирок этмайди, аммо H гуруҳидаги жамоалар (Бельгия, Босния ва Герцеговина, Греция, Эстония ва Кипр) билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши керак.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Фикрлар