

"Аввало турнир ташкилотчиларига раҳмат айтамиз. Бугунги ўйинда Ўзбекистон майдонда тўлиқ устунлик қилди. Бизда эса баъзи муаммолар туфайли мағлуб бўлди. Бу муаммолар асосан бош ҳакам ва ёрдамчи ҳакам билан боғлиқ бўлди. Мени назаримда биринчи гол урилган пайтда футболчи 2 метрга ўйиндан ташқари ҳолатда эди. Пенальти белгиланган вазиятда эса тўп майдондан чиқиб кетганди деб ҳисоблайман. Балки айнан шу муаммолар туфайли Эрон мусобақага келмаган деб ўйлайман. Фикримча ОФК бундай нарсаларга бефарқ бўлмаслиги лозим", - дейди Афғонистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Ҳаҳатуллоҳ Лагарвал.
Нарзулла Сайдуллаев



