

"Бу менинг сўнгги мавсумим. Уни имкон қадар яхшироқ ўтказишга ҳаракат қиламиз", - дейди 38 ёшли ўйинчи.

Адурис 11 йилдан бери Билбаонинг "Атлетик" клубида тўп тепмоқда. У ҳозирга қадар жамоа сафида 390 та ўйин ўтказган ва 171 та гол урган. Бу "Атлетик" тўпурарлар тарихида олтинчи натижа саналади. Тўпупарлар пойгасида Монтойя етакчилик қилмоқда (335 та гол). Умумий рўйхат билан ушбу ҳаволада билиб олишингиз мумкин.
Шунингдек, Адурис Испания терма жамоаси сафида 13 та ўйинда майдонга тушган ва 2 та гол урган.



