

39 ёшли футболчи фаолияти давомида Испаниянинг бир қатор жамоаларида ҳаракат қилди. “Атлетик” билан 2015 йил Испания Суперкубогида зафар қучди. Европа Лигасининг 2015/16 ва 2017/18 йилги мавсумларида энг яхши тўпурарга айланди. Шунингдек, ушбу мусобақа тарихида пента-трик (“Генк” 5:3) қайд этган bлк футболчи сифатидан тарихдан жой олди.
У бильбаоликлар таркибида жами 405та ўйинда майдонга тушиб, 172та гол урди ва 49та самарали узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Испания терма жамоасида эса Адурис 13 баҳсда иккита тўп киритишга эришган.



