Адурис- Европа лигасида қаторасига бешта учрашувда гол урган иккинчи футболчи

16 фев 2018, 01:21
“Атлетик” (Бильбао) ҳужумчиси Ариц Адурис Европа лигаси 1/16 финали доирасида “Спартак”ка қарши баҳсда “дубль”га эришди.

37 ёшли испаниялик футболчи ушбу мусобақада қаторасига 5-учрашувда рақиблари дарвозасига гол урди. Илгари бу натижага фақат “Монако” ҳужумчиси Радамель Фалкао 2010/11 йилги мавсумда эришган эди.


Манба: Opta Sports