Адриано Галлиани: “Милан” тарихидаги энг яхши ўйинчи — Ван Бастен

11 фев 2018, 23:30
“Милан” клубининг собиқ вице-президенти клуб тарихидаги энг яхши ўйинчи ким деган саволга жавоб берди.

“Бу сўзсиз — Марко ван Бастен”, — деб жавоб берди Галлиани.

Маълумот учун Марко ван Бастен 1987-1993 йиллар оралиғида “Милан” таркибида тўп сурган. У клуб сафида 147 та ўйин ўтказиб, 90 та гол уришга эришган.


Манба: Football Italia