Абубакар “Манчестер Юнайтед”га ўтади

Оқил Абдубарноев
9 янв 2023
“Ал Насср” ҳужумчиси Венсан Абубакар ижара асосида “Манчестер Юнайтед”га ўтади.

Клублар футболчининг трансфери борасида келишувга эришди. Саудия Арабистони жамоаси Криштиану Роналду келгач, легионер билан боғлиқ лимит туфайли камерунлик футболчи билан хайрлашди.

Эслатиб ўтамиз, Абубакарнинг “Ал Насср” билан шартномаси 2024 йилгача амал қилади.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Talksport