

"Ал Насср" ҳужумчиси Венсан Абубакар фаолиятини Туркияда давом эттиради. "L'Equipe" нашри маълумотига қараганда, 30 ёшли футболчи Саудия Арабистони клуби билан шартномасини бекор қилади ва янги жамоаси билан 2,5 йиллик шартномага имзо чекади.
У Туркияда 3 миллион евро маош олади. Саудия Арабистонида у мавсум давомида 4 миллион евро ишлаб оларди.
Олдинроқ "Ал Насср" хорижлик футболчилар чеклови туфайли Абубакарни қайдномадан чиқариб юбораётгани, ўрнига Криштиану Роналдуни қўшиши айтилганди.
Transfermarkt портали Абубакарнинг нархини 5 миллион еврога тенг деб топган.



