

Устоз Ахбор ака Имомхўжаевнинг тўнғич фарзанди кўп йиллар давомида ТВда фаолият олиб борди, ундан кейин клуб структурасида анча йил хизмат қилди. Отахон газета - "Ўзбекистон футболи"да кўплаб шогирдларни тарибиялаган Аброр Имомхўжаевни сайтимиз номидан бугунги юбилей айёмлари билан чин қалбдан табриклаймиз! Илоҳим, устоз Ахбор ака сингари халқимиз ардоғида бўлиб юриш насиб этсин.



