

Бўриевнинг "Олимпик" билан шартномаси 2024 йил охиригача эди. Шу боис "шерлар" унинг трансферини сотиб олишмоқда. Бу ҳақда Нарзулла Сайдуллаев телеграмдаги ўз каналида маълум қилди.
Маълумот учун, олдинроқ Бўриевга "Сўғдиёна", "Навбаҳор", "Нефтчи", "Бунёдкор" ва "Қайрат" (Қозоғистон) каби клублар қизиқаётгани ҳақида хабарлар чиққанди. Эслатиб ўтамиз, Бўриев жорий мавсум Суперлига доирасида 21 учрашувда майдонга тушди.



