

- Бугун шиддатли ўйин бўлишини тахмин қилгандик, шундай ҳам бўлди. Биринчи бўлимни ёмон ўтказганимиз йўқ. Бир қатор имкониятларга эга бўлдик. Аммо фойдалана олмаганимиз туфайли рақиб бизни жазолади. Футболда ёзилмаган қоида бор: сер урмасанг, сенга уришади. Ҳакамлар ҳақида гапиришни истамайман. Чунки уларни назорат қиладиган инсонлар бор. Қийинчилик билан эришилган дурангни ушлаб қолмаганимизнинг асосий сабаби, футболчиларимиз хатога йўл қўйишди. Балки ёшлик қилгандир? "Оқ-тепа" ҳар уччала голини ҳам стандарт вазиятлардан кейин урди, - дейди Исмоилов.
"Оқ-тепа" матбуот хизмати



