Абдурашид Исмоилов: "Локомотив-БФК" сафида дарвозабон ўзини кўрсатди"

Narzulla Saydullayev
9 май 2016, 11:10
"Локомотив-БФК" - "УзДонгЖу" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози ўз фикрларини билдирди.

"Биринчи бўлим бошида рақиб битта вазиятдан унумли фойдаланди. Биз эса вазият яратиб гол ура олмадик. Биринчи бўлим асабий тарзда кечди. Иккинчи бўлимда йигитларим ўзига келиб иродали ғалабага эришдик. "Локомотив-БФК" сафида дарвозабон ўзини кўрсатди. Иккинчи бўлимда шогирдларимнинг шижоатини кўрдим. Бугунги ўйиндан қониқдим", - дейди Исмоилов.

"УзДонгЖу" матбуот хизмати


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia