Абдурашид Исмоилов: “Ғалаба қозондик, лекин ўйинимиздан қониқмадим”

Narzulla Saydullayev
26 апр 2016
Ўзбекистон биринчилиги 5-туридан ўрин олган “УзДонгЖу” - “Косонсой” баҳсидан сўнг “УзДонгЖу” жамоаси бош мураббийи Абдурашид Исмоилов фикрлари билан ўртоқлашди:

“Ўтган турда Самарқанднинг “Динамо” жамоаси билан бўлиб ўтган асабий ўйиндан сўнг шогирдларим руҳий томондан яхши тикланмаган кўринади бу бугунги ўйинимизга ўз таъсирини кўрсатмай қолмади.

Асосийси ғалаба қозондик лекин  кўрсатган ўйинимиздан қониқмадим кейинги ўйинга эртагаёқ тайёргарликни бошлаймиз бугунги ўйин видеоёзувини йигитлар билан кўриб чиқиб хатолар устида ишлаймиз”, - дея сўзларини якунлади Исмоилов.  

"УзДонгЖу" матбуот хизмати


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia