Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи бир миллиондан ошди
18 дек 2023 17:10
Янгиликлар
Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи бир миллиондан ошди
Transfermarkt Франция чемпионати футболчиларининг янги нархларини эълон қилди.
Дунёга машҳур футбол портали Transfermarkt Франция чемпионатида ўйнаётган футболчиларнинг янги нархларини эълон қилди.
Лига 1`да "Ланс" клуби шарафини ҳимоя қилаётган ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи 800 минг евродан 1,5 миллион еврогача кўтарилди.
Эслатиб ўтамиз, октябрь ойидаги трансфер нархларидаги ўзгаришлардан кейин Ҳусановнинг трансфер нархи икки баробар ошган ва айнан 800 минг еврога етганди.
19 ёшли ҳимоячи бу мавсум "Ланс" таркибида 6 ўйинда (2 таси ЕЧЛ) майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар