UZ

Сўнгги янгиликлар

10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  0 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  2 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  3 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  1 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  10 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  2

Абдумалик Абдуллаев: “Майдонга ғалабани кўзлаб тушгандик” Янгиликлар

Абдумалик Абдуллаев: “Майдонга ғалабани кўзлаб тушгандик”

“Навбаҳор” жамоасини “Бунёдкор” майдонида дуранг қайд этишида наманганликларнинг тезкор ҳужумчиси Абдумалик Абдуллаев ўз голи билан муносиб улуш қўшди.
Абдуллаев “Бунёдкор” билан ўтган ўйин ҳақида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди: Барчага маълумки, “Бунёдкор”га ҳарши учрашувдан олдин жамоамизда бош мураббий алмашганди. Мўминжонов жамоада иш бошлагач, барчамизни руҳиятимизни кўтара олди.

Шу сабабли ҳам кучли рақибга қарши учрашувга муносиб тарзда тайёргарлик кўрдик. Тошкентда ўтказилган машғулотлар ҳам ажойиб тарзда ўтди. Мусобақа жадвалида эгаллаб турган ўрнимиздан келиб чиққан ҳолда ортга йўл йўқлигини яхши билардик. “Бунёдкор” кучли жамоа бўлсада майдонга фақат ғалабани кўзлаб тушгандик. Тошкентдан ютуқ билан қайтишимиз мумкин бўлсада якунда қайд этилган дуранг ёмон натижа ҳисобланмайди.

Энди олдимизда “Андижон”га қарши охирги ўйин турибди. Андижондаги учрашувда бор кучимиз билан ўйнаймиз.

"Навбаҳор" матбуот хизмати
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика