Абдуллоҳ Омоналиев: "Дебют ўйинда "Бунёдкор"га қарши ҳаракат қилиш ўзгача эмоцияларни берди"

Iskandarov Abdulaziz
31 июл 2023
"Сўғдиёна" жамоаси иккинчи давра стартини Тошкентда "Бунёдкор"га қарши ўйин билан бошлади.

Иван Бошкович шогирдлари аниқ ва ишончли ҳаракат қилган ҳолда ортга 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди. Шу куни "Сўғдиёна" таркибида бир неча нафар собиқ "қалдирғочлар" тўп тепишди. Улардан бири Абдуллоҳ Омоналиев ўйиндан сўнг сайтимизга фикрлари билан ўртоқлашди. 


"Ўйин кўнгилдагидек ўтди. Муҳими ғалабага эришдик. Хатоларимиз йўқ эмас. "Сўғдиёна"даги дебют ўйинимда "Бунёдкор"га қарши ҳаракат қилиш бошқача эмоцияларни берди, дея оламан. Бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга, ота-онамга катта раҳмат айтаман. 

Иван Бошкович ишонч билдирмоқда. Берилган ҳар бир имкониятдан фойдаланишга ҳаракат қиламан. Келажакда мақсадим Европада тўп тепиш. Шунга интилмоқдаман. 

Биринчи даврада майдонга тушмаганимга келсак, ҳеч кимдан айб қидирмаган бўлардим. Балки машғулотларда етарлича ишламагандирман. Нима бўлса, ортда қолди. Буёғига олдинга қадам ташлаш керак. "Сўғдиёна"ни қолган ўйинларда фақат ғалаба қониқтиради. Чунки бошқа йўлимиз йўқ",- дейди Абдулло Омоналиев. 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia