

"Осиё Чемпионлар лигасидаги барча ўйинлар қийин кечмоқда. Мақсадимиз — кейинги босқичга йўл олиш. "Пахтакор"га қарши баҳс бизнинг энг яхши ўйинимиз эмас. Муҳими — ғалабага эришиш. Келгусида бундан-да яхшироқ натижалар кўрсатишга ҳаракат қиламиз", — деди 26 ёшли ярим ҳимоячи.
Эслатиб ўтамиз, марокашлик футболчи кечаги беллашувда дублга эришиб, жамоасига ғалаба тақдим этди.



