Абдужалил Маназаров - "Қўқон-1912" футболчиси

Mirjalol Normatov
16 июл 2023
"Қўқон-1912"дан навбатдаги трансфер.

Иқтидорли ва маҳоратли ярим ҳимоячи Абдужалил Маназаров иккинчи даврада "Қўқон-1912" жамоаси сафида ўтказади.

24 ёшли  ярим ҳимоячи мавсумнинг илк даврасида "Металлург" сафида 11 та учрашувда майдонга тушди. Футболчини кўпчилик 2022 йилги мавсумда "Сўгдиёна"даги ўйинлари билан танишади. Ўша йили Маназаров жиззахликлар сафида ажойиб ҳаракат қилиб, ОФК кубогининг ярим финалига қадар етиб боришида ёрдам берганди.

Абдужалил Маназаров 

Туғилган йили: 12.10.1998

Амплуаси: Марказий ярим ҳимоячи


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: "Қўқон-1912" матбуот хизмати